2022-йил 19-январ куни тахминан соат 16:30 ларда Тошкент вилояти Чимён тоғ ҳудудининг денгиз сатхидан 2300-3000 метр баландликда қор кўчиш ҳолатлари кузатилиб, денгиз сатхидан 1700 метр баландликда тўхтаган. Бу ҳақда ФВВ маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қор кўчкиси тахминан 60 000 метр.куб ҳажмни ташкил қилиши аниқланган. Ушбу ҳодиса Чимён тоғ ҳудудининг ичкари қисмида, аҳоли яшаш жойидан тахминан 4-5 км юқорида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига маълумот келиб тушмаган.
Хабар берилишича, ҳозирда барча хавфсизлик чоралари кўрилиб, фуқароларнинг ҳудудга кирмаслиги ва ҳаракатни чеклаш мақсадида қўшимча белгилар ўрнатилмоқда.






