2022- йилнинг 1- январ ҳолатига кўра, республикамизда жами ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 10 587 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 107,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
2021- йил январ-декабр ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 2 544 та корхоналар янги ташкил этилиб, уларнинг 2 521 таси кичик тадбиркорлик субектлари ҳиссасига тўғри келган. Ушбу соҳада янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар: Тошкент шаҳри – 884 таФарғона вилояти – 259 таСамарқанд вилояти – 232 таАндижон вилояти – 150 та.