Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг меҳмон жамоа устози Григорий Колосовский жаримага тортилди. Колосовский ҳакамларни, хусусан Равшан Эрматовни ОАВда кескин танқид қилгани учун ПФЛ кодексининг 5-модда, 2-қисм, 5.39 банди ҳамда 5-модда, 2-қисм, 5.57 бандига мувофиқ жаримага тортилди ва огоҳлантирилди. Агар бу ҳолат такрорланса янада жиддий жазо тайинланади.
Ўша ўйинда қатнашган ва ҳакамларни танқид қилган “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев эса 5-модда, 2-қисм, 5.37 бандига ҳамда 5-модда, 2-қисм, 5.57 бандига мувофиқ жаримага тортилди ва огоҳлантирилди.
Агар бу ҳолат яна такрорланса ПФЛ унга нисбатан янада жиддий жазо қўллайди.





