2020/2021- ўқув йилда мамлакатимизда олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талаба аёллар сони 260,0 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимида олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талаба аёллар сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 18,0 минг нафар
Андижон – 14,6 минг нафар
Бухоро – 16,9 минг нафар
Жиззах – 10,7 минг нафар
Қашқадарё – 12,6 минг нафар
Навоий – 10,1 минг нафар
Наманган – 12,2 минг нафар
Самарқанд – 23,5 минг нафар
Сурхондарё – 13,0 минг нафар
Сирдарё – 5,0 минг нафар
Тошкент – 11,0 минг нафар
Фарғона – 23,6 минг нафар
Хоразм – 12,8 минг нафар
Тошкент ш. – 76,0 минг нафар