Жорий 7-9 январь кунлари Санкт- Петербург шаҳрида Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган шорт-трек бўйича болалар ўртасида "Ёш югурувчи" минтақалараро мусобақаси ўтказилди.
Унда Ўзбекистоннинг ёш спортчиси ғолиб бўлди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, мусобақада мезбон Россия ва Ўзбекистондан ташқари МДҲ ташкилотига аъзо мамлакатлар спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боришди.
"Аҳамиятлиси, унда иштирок этган ёш ҳамюртимиз ғолиблар сафидан жой олди. Ўғил болалар баҳсида иштирок этган Алимардон Маҳмудов 500 метр, 333 метр ва 222 метр масофаларида кечган баҳсларда минтақанинг энг кучли спортчиси эканлигини исботлади",-дейилади хабарда.






