Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, Россия Федерациясининг "КАМАЗ" заводига электр-газ пайвандчи, штампловчи, юк ташувчи, юкловчи, қадоқловчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиси, машина пайвандчиси, муҳандис-конструктор, юк тарқатувчи, шаффоф тизимлар ва икки қаватли ойналарни йиғиш бўйича мутахассис, сантехник каби соҳалардаги бўш иш ўринлари учун онлайн танловлар ўтказилади.
Қуйида ўтказиладиган ҳудудлар ва вақтлар билан танишинг:
11 январь:
Соат 10:00 да, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.
Тел:. 73 244-40-01.
Соат 14:00 да, Наманган шаҳри, Нодира кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: Сардоба бозор, Зангори экран ёнида БКМ биносида.
Тел:. 69 227-94-64, 69 227-97-27.






