Гидрометеорология маркази мутахассислари Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди.
Маълум бўлишича, 14 май, шанба куни Ўзбекистон бўйлаб тезлиги сониясига 17-22 метргачани ташкил қиладиган кучли шамол кузатилади.
Шу куни қисқа муддатли ёғингарчиликлар ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даража илиқни ташкил этади.
8 май куни кечқурун республиканинг барча ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Оқибатда дарахтлар синиб автомобиллар устига ва йўлнинг қатнов қисмига қулади. Тошкент ҳамда бошқа шаҳарларда электрэнергия ўчиши кузатилди.





