Венесуэлалик қутқарувчилар Эквадордаги зилзиларлардан сўнг 13 кун харобалар остида қолиб кетган кекса кишини қутқариб олди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Қутқарувчилар 29 апрель куни Харамихо аҳоли яшаш пунктини кўздан кечираётганида 72 ёшли Мануэл Васкесни топиб олишди. Кекса кишининг айтишича, у 13 кун давомида ташқаридан ёрдам кутган.
Васкес сусизлик ва чарчоқ туфайли ҳолдан тойган эди, шунинг учун уни тезда шифохонага ётқизишди.
Жабрланувчининг оёқларидаги бир неча бармоқларини кесиб ташлашга тўғри келди. Бундан ташқари, унга сурункали жигар етишмовчилиги ташхиси қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрель куни Эквадорда 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди.





