АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжманида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари соҳада ҳамда "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот беришмоқда.
- ️ "Тоза ҳаво" тадбири доирасида Республика ҳудудининг 90 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан таъминланди ва йил бошига нисбатан 8 фоизга ўсди;
- ️Республикада бир йилда ўртача ҳосил бўлаётган 7,1 млн тонна маиший чиқиндиларнинг 0,7 млн тоннаси қайта ишлашга жалб қилиниб, қайта ишлаш даражаси 21,9 фоиздан 25 фоизгача етказилди;
- ️36 та қаттиқ маиший чиқинди полигонларининг рекультивация қилиш натжасида 223 га ер майдонлари давлат заҳирасига топширилди ва 0,7 млн тонна иссиқхона газлари атмосферага ташланишининг олди олинди.






