АсосийJamiyat

Москвадаги корхонадан ойлигини ололмаётган ўзбекистонликларнинг айримлари ватанга қайтарилди

'Москвадаги корхонадан ойлигини ололмаётган ўзбекистонликларнинг айримлари ватанга қайтарилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Москвадаги “ДВГ” корхонасида ишлаётган ўзбекистонликлар ойлик маошларини ололмаётганликлари ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, ваколатхонаси томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилган. 

Маълум бўлишича, фуқаролар пилот лойиҳа доирасида эмас, жорий йилнинг июнь, июль ва август ойларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий филиали томонидан “Ресурс+” ташкилотига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясининг Пермь ўлкасига ишга юборилган.  

Ушбу фуқароларга йўл харажатлари ва Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (патент)ларини расмийлаштириш учун тўловлар иш берувчи томонидан қопланган.

Бироқ фуқароларнинг етарли малакага эга эмаслиги оқибатида иш берувчи билан келишмовчиликлар юзага келган. Натижада улар билан меҳнат шартномалари иш берувчи томонидан бекор қилинган.  

шундан сўнг ушбу фуқароларга Агентлик томонидан Москва шаҳридаги “ДВГ” масъулияти чекланган жамиятида бўш иш ўринлари таклиф этилган ва бунга рози бўлган фуқаролар ихтиёрий равишда мазкур корхонада меҳнат фаолиятини давом эттирган.

Бугунги кунда меҳнат мигрантларига “МК ресурс” корхонаси вакили томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилган ва 9 нафари Ўзбекистонга олиб келинган.

    Бошқа янгиликлар