АсосийJamiyat

Чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда

'Чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда'ning rasmi

Олий Мажлис йиғилишида депутатлар “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар. Бу ҳақда қуйи палата Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ҳамда никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловлар кенгайтирилмоқда. 

Таъкидланганишича, ўтган вақт мобайнида қонун лойиҳаси қўмита томонидан ўтказилган семинар ва давра суҳбатларида илгари сурилган таклифлар, депутатлар берган тавсиялар атрофлича ўрганилиб маромига етказилди. Қонунчилик техникасидан келиб чиққан ҳолда лойиҳанинг баъзи бир моддалари ўзаро мувофиқлаштирилиб, таркибий жиҳатдан тузатишлар киритилди.

Қонун лойиҳада алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларнинг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мажбуриятлари қонун лойиҳасида ўз аксини топяпти. Хусусан, ноқонуний айламанинг олдини олиш учун импорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотларни рақамли маркировкалаш, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва айланмасини ҳисобга олиш ахборот тизимларининг татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар