"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ шошилич хабар эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 3 декабр куни соат тонгги 8:30да пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди.
Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.
Тошкент шаҳрида тез фурсатларда сув таъминоти ўз маромига қайтади.






