АсосийJamiyat

Тошкентда 18 нафар ишчи жароҳатланган ётоқхонадаги портлаш бўйича махсус текшириш бошланди

'Тошкентда 18 нафар ишчи жароҳатланган ётоқхонадаги портлаш бўйича махсус текшириш бошланди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган “UZMILL LTD” МЧЖга қарашли ётоқхонада 2021 йил 29 ноябр куни соат тахминан 05:00 ларда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида ёнғин юз берган.

Бахтсиз ҳодиса натижасида 18 нафар ишчи билан содир бўлган ҳолатни махсус текшириш тўғрисида Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасининг 2021 йил 2 декабрдаги 265-сонли буйруғи қабул қилинди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Ҳозирда текшириш ва расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Унинг келиб чиқиш сабаблари ва якуни тўғрисида қўшимча маълумотлар берилади.

    Бошқа янгиликлар