Дунё олимлари вакциналарга баҳо бермоқда. Улар "Omicron"га қарши курашиш даражасини ўрганмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот марказининг хабар беришича, BioNTech раҳбари “Omiсron” штаммига қарши вакцина самарадорлигини деярли баҳолаб бўлди.
BioNTech компанияси раҳбари ўзининг америкалик ҳамкори Pfizer билан ҳамкорликда ишлаб чиққан Comirnaty вакцинаси коронавирусининг янги "Omicron" штаммига қарши самарали бўлиши мумкин, деган қарорга келди.
Хитойда эса 1,1 миллиарддан ортиқ фуқаролар COVID-19'га қарши тўлиқ эмланди
Россиянинг Инсон илдиз ҳужайралари институти эса коронавирусга қарши препарат яратишга киришди, унинг дастлабки прототиплари уч-тўрт ой ичида яратилиши мумкин
Н.Ф. Гамалей номидаги Миллий Эпидемиология ва Микробиология илмий-тадқиқот маркази ҳам Мудофаа вазирлигининг 48-Марказий илмий-тадқиқот институтида янги коронавирус вакцинасининг самарадорлигини баҳолашни бошлади.






