АсосийJamiyat

Абдуқодир Тошқулов Эрон элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

'Абдуқодир Тошқулов Эрон элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, куни кеча Абдуқодир Тошқулов Эрон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашди ва икки мамлакат таълим муассасалари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

"Эрон билан олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида гап кетганда, албатта, форс тили ва форс адабиёти алоҳида ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтиш лозим. Эрон мутахассислари билан ушбу фанларнинг ўқув-услубий жиҳатлари бўйича биз доимий равишда тажриба алмашиб келганмиз",-дейди вазир.

Шунингдек, икки томон ҳам техника ва муҳандислик соҳасидаги фанларни ривожлантиришга ва ушбу соҳаларда кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ҳамкорликни янада жадаллаштиришга эътибор қаратган.

Шу жумладан,  энергетика, муқобил (альтернатив) энергия манбалари, кимё саноати технологиялари, машинасозлик, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, манбашунослик, тиббиёт ҳамда фармацевтика йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи  муҳокама қилинган.

    Бошқа янгиликлар