АсосийJamiyat

ЙПХ ходимлари томонидан қидирувда бўлган, ёнида гиёҳванд модда олиб юрган бир қанча шахслар аниқланди

'ЙПХ ходимлари томонидан қидирувда бўлган, ёнида гиёҳванд модда олиб юрган бир қанча шахслар аниқланди'ning rasmi

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувда бўлган ҳамда ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланмоқда. Бу ҳақда ЙҲХБнинг Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, кеча, 30 ноябрь куни соат 14:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари А.Пулатов ва М.Шамшиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1983 йилда туғилган Ф.М. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро Ф.М.нинг чўнтагидан 5 дона қора целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.М. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Шунингдек, 30 ноябрь куни соат 02:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Холназаров ва И.Мамбетовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида йўловчи, 1997 йилда туғилган Ф.И.нинг чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.И. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

30 ноябрь куни кузатилган жиноий ҳаракатлардан яна бири соат 17:00 ларда, Юнусобод туманида аниқланди. Туманда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Дусматов ва А.Ахмаджоновлар томонидан, А.Темур кўчаси бўйлаб пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган Х.У. тўхтатиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 14 ноябрь кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.У. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

 Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Худайберганов томонидан, Фарход кўчаси “Чилонзор” метро бекати қаршисидан пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, 1978 йилда туғилган Р.Я. тўхтатиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 27 август кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Я. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар