Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.
Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.
Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.






