Айни кунгача мамлакатимизда жами 33,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
30 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 267 493 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 106 940 нафарни,
2-босқич эмланганлар 110 812 нафарни,
3-босқич эмланганлар 49 741 нафарни ташкил қилди.
️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33 940 008 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 17 594 439 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 10 799 717 нафарни,
3-босқич эмланганлар 5 545 852 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (47 949 доза),
Фарғона вилояти (33 374 доза),
Тошкент шаҳри (32 324 доза)
банд қилди.
️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 82 фоизни ташкил қилмоқда.






