АсосийSport

Суперлига ўтиш ўйинида ВАР тизимидан фойдаланилади

'Суперлига ўтиш ўйинида ВАР тизимидан фойдаланилади'ning rasmi

Хабарингиз бор, Про лига 2021 йилги мавсуми якунларига кўра 3-поғонани банд этган «Олимпик» жамоаси Cоcа-Cола Суперлигада 12-ўринни эгаллаган «Машъал»га қарши ўтиш ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.

Cоcа-Cола Суперлига ўтиш ўйинини юқори даражада ташкил этиш, айниқса унда шаффофликни таъминлаш мақсадида 2 декабрь куни ўтказиладиган учрашувда Видео Ассистант Рефереэ тизимидан фойдаланиладиган бўлди. Учрашувда ВАР тизими ишлаши бўйича юборилган сўровни ФИФА тасдиқлади ва ўйинни «Пахтакор» стадионида ўтказишга рухсат берилди. Шу тариқа Cоcа-Cола Суперлига йўлланмаси тақдири ҳал бўладиган учрашув аввалбошидан режа қилинганидек, «Жар» стадионида эмас, балки «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва 2 декабрь, пайшанба куни соат 16:00 да старт олади.

Ўтиш ўйини

2 декабрь, пайшанба

16:00. "ОЛИМПИК" — "МАШЪАЛ"

Бошқа янгиликлар