АсосийJamiyat

Самарқандда тадбиркор 5,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

'Самарқандда тадбиркор 5,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги газ "заправка"да 300 минг хонадонга бир кунга етадиган табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, 18 ноябрь куни Самарқанд вилоятида ўтказилган тадбир давомида Нарпай тумани, “Тепа” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган "Oqtosh Diyorbek Nur” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шоҳобчасининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган.

Ўтказилган назорат тадбири давомида газ ҳисоблаш ускунасидан ташқари АГТКШ ҳудудидан ўтувчи “Оромгоҳ” кичик саноат зонасини табиий газ билан таъминловчи кесими 159 мм.ли газ тармоғига яширинча ўзбошимчалик билан уланиб табиий газдан фойдаланаётганлиги аниқланган.

Ушбу ноқонуний ҳолат бўйича дастлабки ҳисобланган газ ҳажми 5 млн 424,0 минг метр кубни ва етказилган зарар миқдори 5 млрд 424,0 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳажмдаги табиий газ 300 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.

Юқорида қайд этиб ўтилган ноқонуний ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

    Бошқа янгиликлар