АсосийJamiyat

Капитал таъмирдан чиққан “Нурафшон” боғи фойдаланишга топширилди

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Нурафшон” маданият ва истироҳат боғи капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Пойтахтимиз кўркига кўрк қўшиб турган мазкур маданият ва истироҳат боғи «Open Garden» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилди.

Умумий майдони 2 гектарни эгаллаган мазкур боғда йигирмадан ортиқ турли хил замонавий аттракционлар ўрнатилди, мавжудлари таъмирланди. Боғ ҳудудидаги майдон кўкаламзорлаштирилди ҳамда фавворалар бунёд этилди, сув сепиш мосламалари ўрнатилди. 

Яхна ичимлик ва музқаймоқ билан савдо қиладиган кафе, фотостудия, савдо дўкони, стол тенниси, шахмат-шашка майдончалари аҳоли хизматида.

    Бошқа янгиликлар