АсосийJamiyat

Ўзбекистон қатор давлатлар фуқароларига транзит учун авиачипталар сотилишини тўхтатди

'Ўзбекистон қатор давлатлар фуқароларига транзит учун авиачипталар сотилишини тўхтатди'ning rasmi

2021 йил 17 ноябрдан транзит йўловчилар – Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали Беларус Республикаси ҳудудига кириши ва сотишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган резидент авиакомпаниялар ушбу давлатларнинг транзит йўловчилари – фуқароларига авиачипталар сотилганлигини аниқласа, пуллар белгиланган тартибда жарима солинмасдан қайтарилиши керак.

Бу чекловлар Беларус Республикасида доимий яшаш учун берилган дипломатик паспорт ёки яшаш учун рухсатномага эга бўлган Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон фуқароларига тааллуқли эмас.

    Бошқа янгиликлар