АсосийJamiyat

Тошкентда ҳаво шарлари сотиб юрган 3-синф ўқувчисининг ота-онаси жавобгарликка тортилди

'Тошкентда ҳаво шарлари сотиб юрган 3-синф ўқувчисининг ота-онаси жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Интернет тармоғида тарқалган хабарлардан бирида муаллиф кўчада ҳаво шарларини сотаётган ёш болага эътибор қаратиб, ушбу ҳолатдан хавотирда эканлигини билдирди. Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ эътибор қаратди. 

ИИББнинг ахборот хизмати хабарига кўра, , мазкур факт бўйича текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 20 ноябрь куни умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчиси 9 ёшли Ш.Ф. ҳақиқатдан ҳам Юнусобод тумани “Биллур” маҳалласида ҳаво шарларини сотиш мақсадида юрган. Шу ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари боланинг отаси – 34 ёшли Н.Ф. билан боғланишди. Фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилиб, сўнг унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) бўйича баённома расмийлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар