Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Москва вилоятидаги бўш иш ўринларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун танлов ўтказилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва манзил:
23 ноябрь соат 11:00 да:
Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Паркент кўчаси 331-уй. “Ишга марҳамат” мономарказ биносида бўлиб ўтади.






