АсосийJamiyat

Россиядаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 

'Россиядаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 'ning rasmi

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

 Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади. Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади. Фуқароларга қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича ишлар таклиф этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар