Жорий йил 15-22-ноябр кунлари қўшни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида камондан отиш бўйича Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Светлана Ли хотирасига бағишланган “ГРАНД-ПРИХ” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Гран-При мусобақасида Россия Федерацияси, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус, Грузия, Ўзбекистон ҳамда мезбонлар – Қозоғистондан жами 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Унда Ўзбекистон шарафини 2 нафар спортчи – Бекнур Насриддинов ва Мунисахон Йўлдошева ҳимоя қилди.
Халқаро турнирда Б.Насриддинов МИХ (аралаш жамоа) машқида фахрли 4-ўринни эгаллаган бўлса, Мунисахон Йўлдошева яккалик финал босқичида олтин медалга сазовор бўлди.






