АсосийJamiyat

“Ўқитувчиларимизнинг шароитларини яхшилаш келгуси стратегиямизнинг асосий йўналиши бўлади” — вазир

'“Ўқитувчиларимизнинг шароитларини яхшилаш келгуси стратегиямизнинг асосий йўналиши бўлади” — вазир'ning rasmi

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мактаблар фаолияти билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлди.

Ўрганиш жараёни "Янги келажак касблари" Марказидаги тўгараклардан бошлаган. Вазир бугунги кунда болаларни замонавий билим ва касб ўрганишларига иштиёқини ошириш, бунда замонавий технологиялардан фойдаланиш юзасидан тўгаракнинг устоз ва мураббийларига ўз тавсияларини берган.

“Бугун олдимизда турган асосий вазифа ўқувчиларнинг савиясини, уларни илм олишга бўлган иштиёқини оширишдан иборат. Энг чекка ҳудудларда ҳам ўқувчи жаҳон стандартлари асосида таълим олиши лозим. Бунда эса ўқитувчиларимиздан жуда катта билим, меҳнат ва фидоийлик талаб этилади. Бунинг учун эса биз ўқитувчиларимизнинг билим беришлари учун шарт-шароитларни яхшилашимиз лозим ва бу келгуси стратегиямизнинг энг асосий йўналиши бўлади”, — дея таъкидлади вазир.

Шундан сўнг вазир вилоятдаги физика ва математика фанига ихтисослашган янги мактаб қурилишини бориб кўрди. Вазир янги мактабда ўқувчилар учун замонавий шарт-шароитларни яратиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

 

    Бошқа янгиликлар