Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир Ракиев бошчилигидаги делегация Бухорога келди.
Ташриф сўнгида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши ва мустаҳкамланиши учун хайрли дуолар қилинди, дея маълумот бермоқда Zamon.uz.
Меҳмонлар, бугун эрта тонгдан Бухоро шаҳрида жойлашган тарихий обидалардан Масжиди Калон жомеъ масжиди, Пойи калон ансамбили ва Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта-махсус ислом билим юрти, Кўкалдош мадрасаси ҳамда Лаби Ҳовуз мажмуаси, Нодир Девонбеги тахирий обидалари билан яқиндан танишишган.
Уламолар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилиб, ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловат ва Аллоҳ таолодан халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини тилаб дуолар қилишган.
Бухоро темирйўл вокзалида мартабали меҳмонларни Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобиржон Элов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳайдар Юлдошхўжаев ҳамда Мир Араб ўрта-махсус ислом билим юрти мудири Жалолиддин Сабуровлар кутиб олишган.






