АсосийDunyo

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи Сурия қирувчи самолёти ҳалокатга учраган жойнинг видеотасвирини ижтимоий тармоққа жойлади

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи Сурия ҳарбий ҳаво кучларининг Дамашқ шаҳрининг жанубий-ғарбий қисмига қулаган МиГ-23 русумли самолёти учувчисини қўлга олганликларини маълум қилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Самолёт яқинда таъмирдан чиққанлиги сабабли, бу парвоз синов тариқасида ўтказилган. Унга ердан зарба берилмаган, қирувчи самолёт техник носозлик туфайли ҳалокатга учраган. Учувчи ўзини парашютдан ташлагани туфайли террорчиларнинг қўлига тушган бўлиши мумкин. Жангарилар гўёки самолёт ҳалокатга учраган жойнинг видеотасвирини ижтимоий тармоққа жойлаштиришган, бу тасвирнинг ҳали ҳақиқийлиги тасдиқланмаган.

Бошқа янгиликлар