ОАВ "Ислом давлати" етакчисининг ўринбосари Асси ал-Убайдий Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари авиазарбаси натижасида ғарбий Анбар провинциясида йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Эроннинг Press-TV телеканали хабар берди.
Асси ал-Убайдий ДАИШнинг раҳбари Абу Бакр Ал-Боғдодийнинг ўринбосари бўлган.
Ироқ мудофаа вазирлиги шунингдек Барвани ҳудудида ДАИШ матбуот котиби Абу Муҳаммад ал-Аднонийнинг ўлдирилгани ҳақида ҳам маълумот берди.
Сўнгги ойда террорчилар бошлиғи Абу ал-Офри ва ИД разведка раҳбари Абу ас-Саҳобийлар ҳамда ҳарбий вазири Самир Муҳаммад Ҳусайн ал-Матлуб Маҳлавий ўлдирилган.





