АсосийDunyo

“Ислом давлати” жангариси омма олдида ўз онасини қатл этди

Суриянинг Ракка шаҳрида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг жангариларидан бири одамлар кўз олдида ўз онасини қатл этди, дея хабар беради суриялик инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгаши вакили сўзларига асосланиб РИА Новости.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакили маълумотларига кўра, 45 ёшларда бўлган аёл ўзининг 20 ёшли ўғлини ИД қаторини тарк этиб, Раккадан бирга қочишга кўндирмоқчи бўлган. Ўғил бу ҳақда ўз раҳбариятига хабар берди ва аёл қўлга олинди ҳамда ўз ўғли томонидан юзлаб одамлар олдида қатл этилди.

2014 йилнинг июнь ойидан ИД жангарилари 837 нафар аёлни қатл этган.

    Бошқа янгиликлар