АсосийDunyo

БМТ:Суриянинг Мадая шаҳри аҳолиси очликдан ҳалок бўлмоқда

Суриянинг Риф-Димашқ провинцияси Мадая шаҳри аҳолиси очликдан нобуд бўлмоқда ва тезкор гуманитар ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар фаолият бўйича координаторлари Якуб Хеллу ва Кевин Кеннеди огоҳлантирди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

"Мадаяда салкам 42 минг киши очликдан азият чекмоқда. Маълумотларга кўра, шаҳар аҳолиси очликдан нобуд бўлмоқда, шаҳардан чиқиб кетмоқчи бўлганлар эса ўлдирилмоқда. 5 январь куни 53 ёшли эркак киши очлик туфайли ҳалок бўлган. Унинг оиласи эса ҳамон очликдан азият чекмоқда”, — дейилади хабарда.

 БМТ координаторлари Суриядаги тўқнашувларда иштирок этаётган томонларни Мадая каби танг вазиятда қолган 15 туман, хусусан Дайр-аз-Зор, Дарай, Эл-Фуа, Кефрая ва Шарқий Гута каби ҳудудларда яшовчи 400 минг кишига гуманитар ёрдам кўрсатишга чорламоқда.

 "Ўтган йил давомида қамал қилинган туманларга гуманитар ёрдам жўнатиш ҳақидаги БМТ сўровларининг 10 фоизигина қўллаб-қувватланган эди” — дея қўшимча қилди Хеллу ва Кеннеди

    Бошқа янгиликлар