Жаҳон киноси, мусиқаси ва телевидениеси соҳасида бериладиган “Халқ танлови” (People`s Choice) мукофоти ғолиблари интернет орқали овоз бериш усулида аниқланади.
“РИА Новости” нинг хабар беришича, "Форсаж 7" жангари фильми, актёрлар Жонни Деп ва Сандра Буллоклар “Халқ танлови” мукофотига муносиб деб топилган. АҚШнинг энг халқона мукофоти топшириш маросимини CBS телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этди.
Мукофот эгалари интернет орқали овоз бериш йўли билан аниқланди. Овоз бериш жараёнида кино ва мусиқа санъати мухлислари ва ишқибозлари иштирок этишди.
"Форсаж 7" фильми бир йўла икки йўналишда (“Йилнинг энг яхши фильми” ва “Йилнинг энг яхши экшн йўналишидаги фильми”) ғолиб бўлди.
“Йилнинг энг яхши комик актрисаси” йўналишида актриса Мелисса МакКарти, “Йилнинг энг яхши драма актрисаси” йўналишида Дакота Жонсон ғолиб деб топилди. Актёр Крис Хемсворт эса “Экшн йўналишидаги энг севимли актёр” бўлди.
People`s Choice мукофоти 1975 йилда жорий қилинган бўлиб, мусиқа, кино ва телевидение соҳаси вакилларига топширилади.





