Euronews телеканали Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатувлар туркумини қадимий Самарқанддан репортаж билан бошлади.
Гўри Амир Самарқанднинг энг чиройли осори атиқаларидан бири.
«Мавзолей ташқи томондан ҳам, ички томондан ҳам бирдай таасурот уйғотади, – дея маълумот беради Euronews мухбири Шеймус Керни. – Ҳашаматли мақбарага Амир Темур, унинг фарзандлари ва набиралари дафн этилган».
Соҳибқироннинг набираларидан бири учун барпо этилган мақбарада XIV ва XV аср амалий-декоратив санъат намуналарини кўриш мумкин.





