Биринчи илмий-амалий «Ажойиб математика» фестивали доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган «Дастурлаш соатини» ўтказади.
Икки кун давомида, яъни 7-8 январь кунлари соат 10:00 дан 11:00 га қадар истаган болалар Scratch визуал дастурлаш тили бўйича битта бепул дарсда иштирок этишлари мумкин.
Бепул дарсга рўйхатга олиш жараёни 6 январь куни соат 14:00 да Тошкент шаҳридаги Инҳа университети стендида бошланади.
7 январь куни дарс ўзбек тилида, 8 январь кунги дарс эса рус тилида ўтказилади.
Дарслар Scratch визуал дастурлаш тили асосида бўлиб, қизиқарли ўйин шаклида ўтказилади. Дарсда иштирок этган болалар дастурлаш ҳақида умумий тушунча ва ўзлари қандай қилиб қийин бўлмаган ўйинларни яратишлари мумкинлиги ҳақида тасаввур ҳосил қиладилар.
Жойлар сони чекланган, рўйхатдан ўтган дастлабки 40 нафар болаларгина дарсларда иштирок этишлари мумкин бўлади.





