АсосийJamiyat

Энди оддий фуқаро ҳам давлат ташкилотлари йиғилишларида иштирок этиши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этишлари мумкин.

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунини амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ижроси тўғрисида”ги қарори билан давлат органлари йиғилишларида ахборот фойдаланувчиларининг иштирок этиш тартиби тўғрисидаги намунали низом тасдиқланди.

Унга кўра, давлат ҳокимияти органлари очиқ ҳайъат мажлисларининг ўтказилиш режаларини тегишли ва махсус ажратилган ўринларда жойлаштириши лозим. Режада кун тартиби, тадбирнинг ўрни ва вақти кўрсатилиши лозим. Эълон йиғилиш ўтказилишидан камида 3 кун олдин жойлаштирилиши керак.

Йиғилишда иштирок этишни истаган фуқаролар ариза билан мурожаат қилади. Ариза кўриб чиқилиб, у йиғилишда иштирок этувчилар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.

Залда фуқароларга алоҳида жой ажратилади, жой етмаган тақдирда, уларга видеоалоқа орқали йиғилишни кузатиш имконияти яратилади. Раис томонидан йиғилиш очилгани эълон қилинганидан сўнг келганлар кечиккан ҳисобланиб, тадбирга киритилмайди.

Йиғилиш давомида фуқаролар савол билан мурожаат қилишлари мумкин, дея хабар беради Uz24.uz нашри Norma.uz’га таянган ҳолда. Ахборотдан фойдаланувчиларга мажлис ўтказилаётган вақтда фотосуратга, видео тасвирга олишга, овоз ёзишга рухсат берилмайди.

 

    Бошқа янгиликлар