Қатар Юлдузлар лигасининг 15-турида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сураётган “Ал Жаиш” клуби сафарда “Ал Саилия”га қарши майдонга тушди.
Мазкур учрашувда Рашидов жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколар сонини кўпайтириб олишга эришди.
Рашидов эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.





