АсосийJamiyat

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Б.А. Олматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, бу ҳақда Вазирлик Ахборот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги қарорига мувофиқ, Баҳромжон Адхамович Олматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Б.А. Олматов шу кунгача Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
 

    Бошқа янгиликлар