АсосийSUG'DIYONA

Янги йил дастурхони қанчага тушади?

Янги йил байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳурматли бекажонлар, агар дастурхонингизни ўзгача, ноодатий тарзда безатмоқчи бўлсангиз, қуйидаги маслаҳатларимиз сизга асқотади. Шунингдек, байрам дастурхони сизга қанчага тушишини ҳам тахминан ҳисоблаб чиқдик.

Байрам дастурхони!

Оловли Маймун йилида дастурхон матоси қизил рангда бўлиши айтилмоқда. Оқ рангли дастурхон устидан қизил ранглигини солиб, идишларни жойлаштиришингиз мумкин. Кириб келаётган йилга мослаб, қадаҳларнинг ҳам қизил ёки тилларанг безаклисини танлаймиз. Бордию бунинг имкони бўлмаса, қадаҳларга қизил тасмани боғлаб қўйсангиз ҳам бўлади. Дастурхонда ранглар уйғунлиги бўлишига диққат қилинг. Қизил рангга урғу беришни истасангиз, ликопчалар оқ рангда бўлсин. Чақинди ва ширинликлар учун бир туркумдаги идишлардан фойдаланинг. Биллур билан чинни идишни аралаштириб юборманг.

Оддийликдан қочинг!

Маймун, ўзгарувчан кайфиятли жонивор. Яна бир хилликдан тез зерикади. Шунга мос тарзда бу йил анъанавий одатлардан узоқлашинг. Масалан, дастурхон безашда қўлсочиқларини турли шаклларда тахланг. Устма-уст қилиб, арча шаклини ҳосил қилинг. Узун фужер ичига ўралган сочиқни солсангиз ҳам бўлади. Ёки санчқи ва қошиқни сочиқ ичига ўраб, бир учини чиқариб қўйинг.

«Ширин» маслаҳатлар 

Байрам таомномасида энг асосий егулик бу албатта ширинликлар! «Асалли пирог», «Напалеон» каби «фирменный» ширинликларингизни пишириб бўлгач, Янги йилга мос пряникли арча ёки арча ўйинчоқларини эслатувчи печенье тайёрланг. Ишонинг, бундай пишириқлар дастурхонингизга кўрк бағишлайди. 2016 йил учун аталган байрам торти эса банан ёки шоколадли бўлиши тавсия қилинмоқда.

Махсус салат ёдингиздагими? Баракалла! Исталган масаллиқлардан фойдаланиб, салат тайёрланг-да, уст қисмига маймун қиёфасини акс эттиринг.

Йил «қаҳрамон»и банан «жинниси». Тушунганингиздек мевали композиция банан ва ананас билан бойитилиши лозим.

Оддий кексчалар устига шоколад ва қаймоқли крем ёрмида безак бериб, маймунчалар ясаш ҳам яна бир байрам таклифи.

Маймун қувноқликни яхши кўради. Байрам дастурхонидаги салатларда айнан кўтаринкилик сезилиши керак. Бунинг учун салат юзасини кўкатлар, помидор-бодринг , қирғичдан чиқарилган тухум ва зайтун меваси билан безатишингиз мумкин.

Дастурхон безашда янгилик қилишга ҳаракат қилинг. Масалан, ширинликларни одатдагидек ликопчага эмас, балки уч қаватли идишларга териб чиқинг. Газакларни эса ҳар доимгидек айлана ёки учбурчак шаклда кесмай, тўртбурчак куб шаклида тўғранг-да, тиш ковлагич ёки рангли санчқиларга жойланг. 

Янги йил дастурхони қанчага тушади?

Тухум 5500 сўм/10 дона.

Помидор 4000 сўм/кг.

Бодринг 5000 сўм/кг.

Кўк нўхат 5000 сўм

Майонез 5000 сўм/450 гр.

Олма 5000-6000 сўм/кг.

Мандарин 10000 сўм/кг.

Апельсин 8000 сўм/кг.

Шарбат 3000-7000 сўм/1л.

Шоколад 25000 сўм/кг.

Шоколад 13000 сўм/қути

Колбаса “Докторский” 25000/кг.

Колбаса “Сервелат” 20000 сўм/кг.

Пишлоқ 20000 сўм/кг.

Жўжа гўшти 12000 сўм/кг.

Гўшт (мол) 25000 сўм/кг.

Балиқ 12000 сўм/кг.

Сельдь 20000 сўм/540 гр.

    Бошқа янгиликлар