АсосийSport

“Барселона” дарвозабони Клаудио Браво Чилида йил футболчи деб топилди

Каталониянинг “Барселона” жамоаси голкипери Клаудио Браво 2015 йилда Чилида йил футболчиси номига эга чиқди. 

32 ёшли дарвозабон ортда қолаётган йилда “Барселона” билан бешта совринга эга чиқди. Чили термаси билан биргаликда эса Америка Кубогида зафар қучди. 

Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.

    Бошқа янгиликлар