АсосийSUG'DIYONA

Шаҳзода сарвиқомат бўлиш сирларини ошкор қилди

Хонанда Шаҳзода Sputnik нашрига берган интервьюсида қадди-қомати ҳар доим бир қолипда эканлиги билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

“Спорт билан шуғуллангани менда минг афсуски, вақт йўқ. Фаол турмуш тарзим ҳар қандай фитнесдан аъло, деб ўйлайман. Соғлом озиқланишга келсак, ҳақсиз. Ёғли, қовурилган, шўр, нордон таомлардан мутлақо воз кечганман. Сабзавот ва мевалар жону-дилим. Бир ойдирки, гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечдим. Гўшт ўрнини денгиз маҳсулотлари эгаллаган”, — дейди хонанда.
Журналистнинг  “Демак, паловхонтўрани истеъмол қилмайсиз?” деган саволига хонанда “Икки ойда бир марта, жуда соғинганимда ўзимга рухсат беришим мумкин. Севимли миллий таомим — димлама. У сабзавотларга бой”, — деб жавоб қайтарди.

    Бошқа янгиликлар