АсосийJamiyat

Тошкентда “Gentra” автомобили тўқнашув оқибатида ёниб кетди

Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган "Касбино" дўкони ёнида оқ рангли Chevrolet “Gentra” ва кулранг "Матиз" русумли автомобиллари тўқнашиб кетди.

Транспорт ҳалокати оқибатида "Gentra" автомобили йўл ўртасида ёниб кетди, дея хабар беради Kun.uz нашри "Водители Ташкента" гуруҳига асосланиб.

Ҳодиса оқибатида “Матиз” йўл ёқасига чиқиб кетган. “Gentra”нинг ҳайдовчисига шикаст етмаган, “Матиз” ҳайдовчиси ҳақида маълумот йўқ. Таҳминларга кўра, автомобиллар "газ"да ҳаракатланган.

Мазкур ҳодиса гувоҳи “Водители Ташкента” гуруҳида бу ҳақда маълум қилган ва йўлларда эҳтиёт бўлиш кераклигини сўраган. 

 

 

    Бошқа янгиликлар