Йўл ҳавфсизли хизмати бош бошқармаси ходимлари янги йил байрамида ҳам ишлайди.
“Янги йил кечаси ЙҲХББ ходимлари шаҳримиз йўлларидаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар қачонгидек огоҳ ва сергак туришади. Фақат, ходимларимиз ҳар бир машинани тўхтатиб, энг аввал ҳайдовчиларни байрам билан қутлашади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам қизил чироқда ўтиб кетган, рулни бошқариш пайтида телефонда гаплашган, маст ҳолатдаги ҳайдовчиларга одатий тартиб бўйича чора кўрилади. Бизнинг хизмат ходимлари байрамларда ҳам, оддий кунларда ҳам ҳушёр ишлашади. Кечалари ЙПХ ва ППХ ходимлари билан ҳамкорликдаги тунги экипажларимиз ишлашади.
Улар туман ички ишлар бошқармаларига тартиббузарларни олиб боришади¸ содир этилган ўғирлик, муштлашув, безорилик сингари ҳолатлар бўйича чақирув жойига етиб боришади. Блокпостларда ҳужжатлар диққат билан текширилади. Ходимларимиз ҳатто янги йил кечаси ҳам патрул бригадалари таркибида болалар арчалари ўрнатилган ҳудудларни, концерт залларини назорат қилишади, автомашиналар рухсат этилган жойларда қўйилганини, чиқиш йўллари тўсилиб қолмаслиги ва тирбандликлар юзага келмаслигини текширишади, Тўғри, улар яқин орадаги ресторанларда байрамни нишонлашлари учун рухсат берилади, аммо, ҳар қандай ҳолатда чақирувга ҳозир бўлиб туришлари талаб этилади”, — дейди ЙҲХББ Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи Алишер Абдуқодиров.





