АсосийShou-biznes

Шаҳзода Чикко клипи қаҳрамонининг ўғлига ўхшашлигига изоҳ берди

Шаҳзоданинг “Чикко” таронасига ишланган клип эфирга узатилганида у ҳомиладор эди. Ўғли Холид туғилганида эса хонанданинг аксарият мухлислари уни “Чикко” клипи қаҳрамонининг худди ўзгинаси эканлигидан ҳайратланди. Ҳали туғилмаган чақалоқ қандай қилиб клип қаҳрамони прототипи бўлиши мумкин? Шаҳзода мазкур саволга Sputnik нашрига берган интервьюсида жавоб берди.

 “Ҳа, бу ўхшашлик ҳақида мухлисларим ҳам кўп айтишади. Холид ва клипдаги мултқаҳрамон ўртасидаги ўхшашлик сабаби оддий. Гап шундаки, Чиccони чизган мультипликатор интернет орқали топган болаликдаги суратимдан фойдаланган экан. Холид менга, ёшлик пайтимга жуда ўхшайди. Ўхшашликнинг боиси шунда”, — дейди хонанда.

    Бошқа янгиликлар