АсосийDunyo

Селфига тушмоқчи бўлган қиз 9-қаватдан йиқилиб кетди

Россиянинг Тула шаҳрида 13 ёшли қиз кўп қаватли уйнинг 9-қаватига селфи тушишга  чиқиб йиқилиб тушди. Энг ҳайратланарлиси эса, у бўлиб ўтган воқеадан сўнг омон қолди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

“Баҳтсиз ҳодиса 19 декабрь куни қоронғу тушганида содир бўлган. Уч нафар ўсмир-икки қиз ва бир йигит уй томига чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, 13 ёшли қизлардан бири қўлидаги телефон аппаратига чалғиб қолиши натижасида оёғи сирпаниб йиқилиб тушган”, — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, қиз турли даражадаги бир нечта тан жароҳати олган. Шунга қарамай, унинг умумий аҳволи қониқарли. У ҳодиса юзасидан полиция ходимларига кўрсатма берган.  

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари ўтказилмоқда. Полиция ходимлари кўп қаватли уйнинг томига чиқиш нима сабабдан тақиқланмаганлигини ўрганмоқда.  

    Бошқа янгиликлар