Нью-Йорк штатининг Бруклин мавзесида PAYNET шаҳобчаси иш бошлади. Мазкур шаҳобчада АҚШнинг исталган нуқтасидан туриб Ўзбекистондаги яқинларнинг телефон ҳисоб рақамига пул ўтказиш имконияти мавжуд. Ушбу амалиёт нақд пул ёки карточкалар ёрдамида амалга оширилади, дея хабар беради Hozirchashu.com нашри.
"Шаҳобчани очилганига икки ойдан ошиқроқ вақт ўтди, аввалига амалиёт учун синовдан ўтказдик. Энди АҚШнинг исталган штатидан қўнғироқ қилиб биз билан боғланишингиз ва тўловларни телефон орқали амалга ошириш мумкин", - дейди шаҳобчани очган ёш тадбиркор Умидбек.
Пул ўтказмалари шаҳобча томонидан белгилаб қўйилган миқдорларда амалга оширилади.





