АсосийSUG'DIYONA

Пластик жарроҳликдан хунуклашган машҳурлар(ФОТО)

Пластик жарроҳликликка тез-тез мурожаат қилиш жаҳон эстрада ва кино юлдузлари ўртасида табиий ҳолга айланган, десак муболаға бўлмайди. Аммо, “Гўзаллашиш” муолажаси ҳар доим ҳам кутилгандек натижа беравермайди. Қуйида пластик жарроҳлик туфайли хунуклашган машҳурларнинг суратларини келтирмоқдамиз.

Мелани Гриффит-пластик жарроҳликка кўп маротаба мурожаат қилган машҳурлардан.  Ботокс муолажасини ҳаддан ортиқ кўп маротаба қабул қилган актрисанинг лаблари охир-оқибат қимирламай қолди.  

Жоан Риверзга қараб унинг қачонлардир чиройли ташқи кўринишга эга бўлганлигига ишониш мушкул. Жуда кўп маротаба ўтказилган пластик жарроҳлик амалиётлари актрисанинг асл ёшини яшириб, уни гўзаллаштириш ўрнига, уни қўрқинчли қилиб қўйди.

Мадонна анчадан буён пластик жарроҳликка мурожаат қилмаётганини таъкидлаб келади. Аммо мана бу расмларда пластик жарроҳларнинг хатоси туфайли унинг шишган юзини кўриш мумкин.

Мода оламининг таниқли намоёндаси Донателла Версаче ҳам пластик жарроҳлик қурбони бўлган. Мода оламида кўп нарсани билувчи бу аёл барча инсонларда пастки лаб тепа лабдан кўра каттарроқ бўлиши кераклигини тушунмайди, шекилли?

Голливуд юлдузи Мэг Райаннинг ҳамма нарсаси бор. Севимли иши ва севимли инсони ҳамиша у билан бирга. Пластик жарроҳларнинг эътиборсизлиги актрисанинг мухлисларини ранжитди. Аммо актрисанинг ўзи эса бундан хавотирга тушаётганганга ўхшамайди.

Марҳум Майкл Жексон ҳам камида 13 маротаба пластик жарроҳликка мурожаат қилган. Бундан ташқари у мунтазам парҳез тутгани учун сочлари ҳам деярли тўкилиб кетган. Мазкур камчилигини у парик ёрдамида яширишга уринган. Бурнининг шакли эса нотабиий кўриниш касб этган.

Карла Брунининг юзидаги шишлар унинг ҳам пластик жарроҳлик амалиёти қурбони бўлганидан далолат беради. Унинг бурнига эътибор беринг. Пластик жарроҳлик хатоси туфайли бурун шаклининг хунуклашгани шундоққина сезилиб турибди.

27 ёшли актриса ва хонанда Линдсей Лохан ҳам пластик жарроҳлар хизматидан бир неча маротаба фойдаланганини мазкур расмлардан ҳам кўриш мумкин. Унинг ташқи кўриниши ёшига мос эмаслиги актрисанинг алкоголь ичимликлар истеъмол қилишининг натижаси.

Николь Кидман эса пластик жарроҳлик амалиётидан фойдаланганини яширади. Аммо унинг бир неча йил фарқ билан тушган расмлари актрисанинг пластик жарроҳлик қурбони бўлганини исботлайди.

манба:uryuk.uz

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар