“Туркистон” саройида “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган танловнинг қуйи босқичида мингдан зиёд педагог иштирок этди. Ундаўқитувчиларнинг ўқитиш методикаси, қобилияти, илғор педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан фойдалана олиш даражаси, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини таълим-тарбия жараёнига нечоғли жорий этиши синовдан ўтказилди.
Бу каби кўрик-танловлар ёшларни тарбиялаш ишига катта ҳисса қўшаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг обрў-эътиборини янада юксалтириш, меҳнатини рағбатлантиришга қаратилган.
Танловда 23 йўналиш бўйича 59 педагог ғолиб ва совриндор бўлди. Уларнинг билим ва маҳорати “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог”, “Энг яхши педагог тадқиқотчи”, “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинациялари бўйича ҳам аниқланди. Фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.





