AsosiyJamiyat

UzAuto Motors avtomobillarini oshgan narxlarda to`lash haqidagi shartnoma bandi chiqarib tashlandi

'UzAuto Motors avtomobillarini oshgan narxlarda to`lash haqidagi shartnoma bandi chiqarib tashlandi'ning rasmi

UzAuto Motors автомобилларини жисмоний шахсларга етказиб бериш тўғрисидаги шартноманинг 2.5банди чиқариб ташланганлиги маълум қилинди. Мазкур бандга асосан харидор автомобиль етакзиб берилгунга қадар нарх ўзгарган тақдирда унинг ошган нархини тўлаши лозим эди. 

1 декабрдан автомобиль сотиб олиш борасида тузиладиган барча шартномалардан янги нархларда тўлаш ҳақидаги 2.5- банд ўз аҳамиятини йўқотиб, бутунлай чиқариб ташланади

Шартноманинг мазкур банди “Ўзавтосаноат” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси Республика йўл жамғармасига 3 фоизлик йиғим тўланишининг янги тартибига ўтилиши доирасида, жорий йил сентябрь ойи охирида, ҳақиқатан “UzAuto Motors автомобилларини жисмоний шахсларга етказиб бериш шартномаси”га қўшилган эди, деб ёзади “Ўзавтосаноат”.

Ўтиш борасидаги барча масалалар ҳал қилинган ва ҳозирги кунда, харидорлар томонидан 2019 йил 1 октябргача тузилган янги автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси (етказиб берилиши) шартномаси бўйича  ҳамда ушбу шартномалар асосида сотиб олинган янги автотранспорт воситалари учун йиғимни тўлаш тартиби олдингидек қолади – йиғим ДЙҲХХ органларида тўланади. 

Шуни ҳам маълум қиламизки, 1 октябрдан 1 декабрга қадар, 2.5- банди мавжуд шартномани имзолаган харидорлар тегишли дилерлик марказига бориб, ушбу бандни истисно қилувчи қўшимча келишув тузишлари мумкин. Қайд этиш ўринлики, сотиб олинаётган автомобиль нархи ўзгарганида (қўшимча келишув мавжудми-йўқлигидан қатъий назар), бу банд қўлланилмайди.

 

 

    Boshqa yangiliklar