AsosiyJamiyat

Samarqandda 4-qavatdan tushib ketgan qizchani qutqarib qolgan yigitlar taqdirlandi

'Samarqandda 4-qavatdan tushib ketgan qizchani qutqarib qolgan yigitlar taqdirlandi'ning rasmi

Бироз аввал, Самарқандда 4-қават деразасидан тушиб кетган ёш қизалоқ 4 нафар 11-синф ўқувчилари томонидан қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик. 

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Садуллаевнинг Telegram-каналида ёзишича, йигитлар агентлик томонидан тақдирланган

“Қаҳрамонлик кўрсатган укаларимизга жамоамиз номидан 4 та ноутбук ва ўқишга киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатларини қоплаб берадиган бўлдик”, — деб ёзади Алишер Садуллаев.

Шунингдек, Самарқанд вилоят Мактагача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари улар билан учрашиб, ташаккурномалар топширди.

    Boshqa yangiliklar